“Барса” порламай қўйган юлдузини “МЮ”га жўнатяпти

Катта умидлар билан “Барселона”га олиб келинган Усмон Дембеле жароҳатлар туфайли Каталонияда порлай олмади. Ҳозир каталонияликлар катта маош оладиган футболчидан қутилиш йўлини қидирмоқда.

Дембелега айни пайтда “Манчестер Юнайтед”дан қизиқиш бўлмоқда. Сульшер жамоаси франциялик ҳужумкор футболчи учун 50-60 миллион евро беришга тайёр. “Барселона” Усмонни 138 миллион еврога олган бироқ маошига сарфланаётган катта маблағни тежаш учун уни инглизлар сўраган нархга қўйиб юбориши кутилмоқда.

Дембеле трансферидан келадиган маблағ Рональд Куман кутаётган Мемфис Депайни олишни сарфланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!