"Барса" президенти: Месси қолмоқчи эди...

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Мессининг клубдан кетишига бағишланган матбуот анжуманида иштироқ этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Месси қолмоқчи эди. Мен шундай оғир шароитда ойлаб музокара олиб борган барчага миннатдорчилик билдираман. Буни маълум вақт ичида амалга ошириш керак эди, чунки Мессининг бошқа таклифлари ҳам бўлганди. Бундан ташқари, молиявий фейр-плей қоидаларини ҳам эсдан чиқариш мумкин эмас.

- Барчаси ўзгаришига умид борми?

"Ёлғон умид бермоқчи эмасман. Футболчиларимзда бошқа таклифлар бор ва бизда вақт чегараланган. Агар молиявий фейр-плей ўзгармаса, ўйинчи ўз тақдирини ўзи ҳал этиши лозим. 

Бизнинг биринчи келишувимиз 5 йиллик тўловлар ва 2 йиллик шартнома эди. Месси буни амалга ошириш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр бўлган. Биз барчасини ҳал этмоқчи бўлдик, бироқ молиявий фейр-плей тўсқинлик қилди",-деди Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!