“Барса” Қатардан ўнта футболчини олади

“Барселона” раҳбарияти скаутларга Қатарда бошланаётган жаҳон чемпионатида футболчиларни синчковлик билан кузатиб боришини таъкидлади.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, ҳозирча каталонияликлар Қатар майдонларида ўзини кўрсатиши кутилаётган ўн нафар футболчининг ҳаракатларини ўрганиб боради.

Манбанинг хабарига кўра, скаутлар ўнг қанот ҳимоячиси ўрнига португалиялик Диогу Далот, франциялик Бенжамин Павар ва Тома Мёнье, аргентиналик Хуан Фойтни кузатади.

Хави ўрта чизиқни кучайтирадиган ўйинчиларни бельгиялик Юри Тилеманс, германиялик Илкай Гюнжоған, испаниялик Марко Асенсио ва португалиялик Бернарду Силва орасидан танлайди.

Ҳужум чизиғига Португалия вакили Рафаэль Леау ва германиялик вундеркинд Юссуф Мукоко номзоди кўриб чиқилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!