“Барса” қайсар футболчидан қутилиш йўлини топди

“Барселона” хўжайинлари анчадан бери жамоага умуман ёрдами тегмаётган Самюэль Умтитидан қутилиш йўлини қидирмоқда.

Франциялик ҳимоячи асосий таркибдаги жойи ва мураббийлаш штабининг ишончини йўқотганига айнча бўлган. Ёзда унга яхши жамоалардан чорлов бўлди, бироқ у каталонияликлар тўлаётган катта маошдан воз кеча олмаяпти. Захирада ўтириб бўлса ҳам, шартномасининг охириги кунигача ҳеч қаёққа кетмоқчи эмас.

“Барселона” Умтитига Туркия чемпионатига кўчиб ўтишни таклиф қиляпти. Агар у “Фенербаҳче”га ўтса, каталонияликлар маошнинг тенг ярмини тўлаб беради. Шу тариқа, ўйинчи ўзи истаганидек маошни олишда давом этади.

Умтити жорий мавсумда майдонда бир марта кўриниш берди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!