“Барса” раҳбари Холандга қандай ваъда берди?
“Барселона” президенти Жоан Лапорта “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола билан учрашди.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Турин шаҳрида бўлган учрашувда томонлар норвегиялик тўпурарнинг трансферини муҳокама қилган. Лапорта музокара давомида Райоладан Холанднинг трансфер суммасини тушириш имкониятларини гаплашгани айтилмоқда.
Каталония клуби раҳбари Холанд “Барселона”га келадиган бўлса, Хави қураётган жамоанинг асосий ўйинчиси мақомини олишини ваъда қилган.
Қатор клублар нишонида турган норвегиялик тўпурар жорий мавсумда Бундеслигада тўққизта учрашувда 11 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги учта аниқ зарба ҳам бор.
Фикрлар