“Барса” раҳбарияти “Сити” юлдузи билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” сардори Бернарду Силванинг клуб билан ҳамкорлиги поёнига етиб бормоқда. Амалдаги шартнома 30 июнь куни тугайди.

Португалиялик юлдуз фаолиятини Испания чемпиони “Барселона” сафида давом эттиришга тайёр. У каталонияликларга ҳамкорлик борасида оғзаки розилик берган.

Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

31 ёшли Бернарду Силва Хосеп Гвардиола қўл остида 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У “шаҳарликлар” сафида клублар миқёсидаги барча турнирларда ғолиб чиққан.

Жорий мавсум Бернарду барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма қайд этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, тажрибали плеймейкерни “Ювентус”, “Милан” ва “Галатасарой” ҳам ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!