“Барса” “Реал” кутаётган футболчини олмоқчи

“Барселона” Европанинг бир қатор клублари, хусусан, “Реал” олишга интилаётган Пау Торрес учун курашга қўшилди.

Каталонияликлар “Вильярреал” билан 24 ёшли ҳимоячининг трансфер суммасини пасайтириш борасида келишувга эришмоқчи. Ҳозирда Пау Торреснинг трансфери 60 миллион еврони ташкил қиляпти.

Торресда каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал”ни танлаш имконияти ҳам бор. Мадридликлар уни Серхио Рамосга ўринбосар сифатида олмоқчи.

 Бундан ташқари, ўйини кучайиб бораётган ҳимоячига “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” ҳам жиддий қизиқмоқда.

Пау Торрес жорий мавсумда Ла Лигада 32 та учрашувда қатнашди.  У 2017 йилдан бери “Вильярреал”нинг асосий таркибида тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!