“Барса” "Реал"нинг йўлини тўсмайди

Каталония клуби “Бавария”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алабани олиш фикридан воз кечди.

Манбаларнинг маълум қилишича, “Барселона” раҳбариятига 28 ёшли футболчининг катта маош сўраётгани маъқул келмаган. Шу тариқа, каталонияликлар ҳимоячи учун курашдан чиқди.

Айни пайтда Алабага “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал” асосий даъвогар бўлиб турибди. Мадридликлар жамоадан кетиши кутилаётган Серхио Рамос ва Рафаэль Варан ўрнини тўлдириш мақсадида ҳимоянинг исталган нуқтасида ва майдон марказида ўйнай оладиган австриялик футболчини олишни режалаштирмоқда.

“Реал” Алабага уч йиллик шартнома ва йилига 12 миллион евро таклиф қилган. Агар Давид бундан яхши шартнома топа олмаса, катта эҳтимол билан Зиданнинг қўлига келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!