
“Барса” сафдан чиққан Гави ўрнини Англиядаги юлдузга берадиган бўлди
“Барселона” етакчиларидан Гавининг сафдан чиқиши Ханс-Дитер Флик жамоаси учун энг оғриқли йўқотишлардан бири бўлди. Иқтидорли ярим ҳимоячининг жароҳати кутилганидан оғир бўлиб чиқди ва даволаниш бир неча ой давом этади.
Гавининг йўқлиги жамоа ўйин сифатига салбий таъсир қилади. Шу боис, клуб спорт директори Деку унинг ўрнига янги ижрочи топиши талаб этилмоқда.
Каталонияликлар Гавининг ўрнини тўлдириш учун январда “Манчестер Юнайтед”нинг энг иқтидорли ўйинчиларидан Кобби Майнуни трансфер қилишни мўлжаллаяпти.
Манчестерликлар устози Рубен Аморим клуб тарбияланувчисига у қадар жиддий эътибор қаратмаяпти. Бу ҳолат Майнунинг бошқа жамоага ўтиб кетишига йўл очиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Барселона” директорлар кенгаши Кобби Майнуни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олиш масаласида “Манчестер Юнайтед”га мурожаат қиладиган бўлди.
Comments