
“Барса”: Сен ҳеч кимга керакмассан, шартномани бузамиз!
“Барселона” спорт директори Деку янги мавсум олдидан бош мураббий Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги мураббийлар штаби режасига киритилмаган ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қилмоқда.
Каталонияни тарк этиши керак бўлган ўйинчилардан бири Ориол Ромеудир. Клуб 33 ёшли ярим ҳимоячини трансферга қўйганига анча бўлди.
Бироқ бу муддат ичида Ромеуга қизиқиш билдирган ва уни олишга ҳаракат қилган бирорта харидор чиқмади. Каталонияликлар тажрибали футболчини бепул қўйиб юборишга ҳам тайёр.
Журналист Габриэл Санснинг маълум қилишича, “Барселона” футболчи билан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилишни истаяпти. Айни пайтда мутасаддилар Ромеунинг агентлари билан бу масалани муҳокама қиляпти.
Ориол Ромеунинг клуб билан шартномаси яна бир йил давом этиши белгиланган.
Фикрлар