
“Барса” шов-шувли мағлубият аламини “ювиб” юборди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” Ла Лиганинг тўққизинчи турида ўз майдонида “Жирона”ни қабул қилиб, катта қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Шунга қарамай, Ханс-Дитер Флик жамоаси голли серия бўйича ўз рекордини яна битта учрашувга узайтириб олди. Каталонияликлар қаторасига 47 та расмий ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда.
“Барселона” гол уролмаган охирги баҳс ўтган йилнинг декабрь ойида бўлган. Ўшанда Флик шогирдлари ўз мухлислари кўз ўнгида аутсайдер жамоалардан ҳисобланган “Леганес”дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
“Барселона”нинг узлуксиз гол уриш бўйича аввалги рекорди 1944 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда каталонияликлар қаторасига 44 та учрашувда рақиб дарвозабонларини ожиз қолдирган.
Комментарии