“Барса” сиғдирмаган машҳур юлдузнинг кейинги манзили аниқ
“Барселона” дарвозасини ўн йил давомида маҳорат билан қўриқлаб келган маҳоратли голкипер Марк-Андре тер Штеген айни пайтда анча қийин даврларни бошидан ўтказмоқда.
Каталонияликларга Ханс-Дитер Флик бош мураббий этиб тайинлангач, немис посбонидан асосий дарвозабон мақоми олиб қўйилди. Ҳозир “Барселона”да ёзда олиб келинган Жоан Гарсия биринчи рақамнинг ҳақиқий эгаси сифатида тан олинган. Унинг ўринбосари вазифасини Войцех Шчесни бажаряпти.
Марк-Андре тер Штеген Германия терма жамоасидаги ўрнини йўқотмаслик учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Шу боис, 33 ёшли голкипер бошқа клубга ўтиши кутиляпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, каталонияликлар уни “Челси”га ижарага бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Улар Марк-Андре тер Штегенни кейинчалик 10 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага жўнатишга тайёр.



Комментарии