“Барса” собиқ футболчиси Ла Лигага қайтмоқда

"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Артур Мело Испания Ла Лигасига қайтиш арафасида.

Журналист Ромео Агрестининг ёзишича, Туриннинг “Ювентус” клуби бугун “Валенсия” раҳбарияти билан Бразилия терма жамоаси футболчисининг ижараси борасида музокаралар олиб борган.

Қайд этилишича, Артур "Валенсия" бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан ҳам гаплашишга муваффақ бўлган. Италиялик муахассис ярим ҳимоячини "кўршапалаклар" сафига қўшилишга кўндириб, унга асосий таркибда доимий ўрин эгаллашини ваъда қилди.

Эслатиб ўтамиз, Артур 2020 йилнинг ёзида "Барселона"дан "Ювентус"га ўтган эди. Бироқ мавсум олдидан "кекса синьора" бош мураббийи Массимилиано Аллегри футболчига ўз учун янги жамоа қидириши кераклигини айтган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!