“Барса” уни ташлаб қўймайди

Май ойда 39 ёшга тўладиган Дани Алвес келаси мавсумда ҳам “Барселона” шарафини ҳимоя қилишда давом этади.

Узоқ танаффусдан сўнг, Каталонияга қайтиб келган бразилиялик ҳимоячи Испания чемпионати юқори дивизиони учун белгиланган энг кам маош – йилига 155 минг евро олиб ўйнамоқда. Агар ўйинчи янги битимни имзоласа, унинг маоши оширилади.

Алвес 2008-2016 йиллар давомида “Барселона”нинг энг зўр ўйинчиларидан бўлган. Кейинчалик “Ювентус”, ПСЖ ва “Сан-Паулу” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи жаҳон футболида энг кўп совринни қўлга киритган ўйинчи сифатида қайд этилган.

Ўтган йилнинг ноябрида Хавига ёрдам бериш учун Каталонияга қайтган Алвес жами еттита учрашувда қатнашиб, битта гол урди ва учта голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!