“Барса” ва “Реал” арзон ҳужумчига харидор

Англияда “янги Руни” лақабини олган “Лидс” ҳужумчиси Жо Желхардт фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Маълумотларга қараганда, 18 ёшли ҳужумчи “Барселона” ва “Реал” скаутлари назари тушган ва улар футболчи атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда.

“Лидс” мураббийлар штаби ёш футболчини асосий таркиб ўйинчилари қаторида рўйхатдан ўтказган. Лекин ҳали премьер-лигада ўзини кўрсатиши учун имкон бергани йўқ. Ҳозирча, Жо асосий таркибда ўйнашга тайёргарлик кўрмоқда.

Айни пайтда “янги Руни”нинг трансфер суммаси 1,3 миллион еврони ташкил қилмоқда. Агар ҳужумчи асосий жамоада ишончли ўйнай олса, унинг нархи табиий равишда бир неча баробар кўтарилади. Испания грандлари Жо Желхардтни келажак учун сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!