"Барса" ва "Реал" бир вундеркиндни талашяпти
Испанияда навбатдаги ёш юлдуз атрофида трансфер интригаси кучаймоқда. Манбаларга кўра, «Расинг» жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Серхио Мартинес жорий трансфер ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин.
Ёш футболчига Ла Лиганинг уч клуби даъвогарлик қилмоқда. Хусусан, Мартинес хизматларига «Реал», «Барселона» ва «Вильярреал» жиддий қизиқиш билдирган.
Маълумотларга кўра, мадридликлар ва каталонияликлар футболчини қишки трансфер давридаёқ ўз сафига қўшиб олишга уринган. Бироқ ўшанда Серхио Мартинес қарорини ўзгартирмасдан, «Расинг»да қолишни маъқул кўрган эди.
Энди эса уни қўлга киритиш анча осонроқ. Футболчининг шартномасида 3 миллион евро миқдорида компенсация тўлови белгиланган. Шу боис, исталган клуб ушбу сумма эвазига Мартинесни расман сотиб олиши мумкин.

Фикрлар