“Барса” ва “Юве” юлдузларини алмаштиради

“Барселона” президентлигига номзод Жоан Лапорта каталонияликларга яхши таклиф берди. Тажрибали мутахассис Каталония клубидан “Ювентус”га кўчиб ўтишни истаётган Фелиппе Коутиньони ушлаб қолиш шарт эмаслигини айтди.

Лапортанинг фикрича, бразилиялик юлдузни сотиш қийин бўлади. Шунинг учун Коутиньони “Ювентус”да порлаётган марказий ҳимоячи Маттейс де Лигтга алмаштириш самарали ечим эканини айтмоқда.

Бундан ташқари, Лапорта “Барселона” президентлиги учун сайловда ғолиб чиқса, жамоага “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни олиб келишни ваъда қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!