"Барса" ва "Ювентус" африкалик футболчи учун курашмоқда

"Барселона" ва "Ювентус" жамоалри "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг учун расмий таклиф юборди. Унга кўра, икки томон ҳам футболчини мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, айни пайтда лондонликлар иккала таклифни кўриб чиқмоқда. Катта эҳтимол билан футболчи "канонирлар" сафини тарк этади.

Шунга қарамай, унинг қайси жамоага ўтишини "Арсенал" раҳбарияти ҳал қилади. Ҳозирча улар якуний қарорга келмаган.

Маълумот ўрнида, қишги трансферлар ойнаси 31 январ 23:59да ёпиқ деб эълон қилинади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!