“Барса” Хави олиб келган футболчилардан воз кечмоқда
“Барселона” раҳбарияти Хави Эрнандесни бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарганидан кейин у танлаган ўйинчилар билан ҳам хайрлаша бошлади.
Sport нашрининг ёзишича, каталонияликлар ёзда марказий ҳимоячи Иньиго Мартинесни сотиб юборади.
Испаниялик футбол ўтган ёзда Хави ташаббуси билан эркин агент сифатида “Барселона”га олиб келинган эди.
Мартинес “Барселона” сафида Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Европа чемпионлар лигасида 25 та учрашувда иштирок этганди.
Янги бош мураббий Ханс –Дитер Флик 33 ёшли ҳимоячининг хизматидан фойдаланмоқчи эмас. Клуб мутасаддилари ҳам уни муҳим ўйинчи, деб ҳисобламайди.
Иньиго “Реал Сосьедад” тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонияга келгунга қадар беш йил “Атлетик” шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячига айни пайтда “Атлетико” қизиқиш билдиряпти.
Фикрлар