"Барса" Хави ўрнига мексикалик мутахассисни олиб келиши мумкин
"Барселона" клуби мавсум охирида жамоани тарк этиши аниқ бўлган Хави ўрнига бош мураббий қидиришни бошлаб юборган. "Diario Sport" нашрининг хабар беришича, раҳбарият "Барселона B"нинг мексикалик бош мураббийи Рафаэль Маркесни муносиб номзод, деб ҳисобламоқда.
Вариантлар орасида "Брайтон" устози Роберто де Дзерби ва "Спортинг" бош мураббийи Рубин Аморим каби номларни кўришимиз мумкин. Шунингдек, Ханс-Дитер Флик ҳам Каталонияда пайдо бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
Ҳозирда ПСЖга қарши ажойиб натижа қайд этган бўлишига қарамай, Хавининг клубда қолиш эҳтимоли жуда паст.
Фикрлар