“Барса” хўжайини “Реал” ҳақида қаттиқ гапирди

  • 25 октябрь, 07:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг ўнинчи турида Ла Лиганинг энг муҳим учрашуви ўтказилади. “Эл-класико”да мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Барселона” Мадридда жорий мавсум пешқадами “Реал” меҳмони бўлади.

Tecno

Каталония супер клуби хўжайини Жоан Лапорта бўлажак учрашув олдидан Mundo Deportivo нашри журналистларининг “Жамоангиз “Реал”ни ютишини томоша қилавериш жонингизга тегмадими?”, деган саволга жавоб берди.

- Йўқ , мени буни кузатишдан ҳеч қачон чарчамайман. “Барселона”нинг ғалабаларини кузатиш биз ва мухлисларимиз учун спорт мусобақалари чегарасидан ташқарига чиқадиган ҳиссиётдир. Бу тўқнашув рақобатнинг максимал даражада экани билан изоҳланади. Бу ажойиб ҳолат, - деди Хосеп Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум испан футболининг грандлари ўзаро тўрт маротаба тўқнаш келди. Барча учрашувлар каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. “Барселона” футболчилари ўтган мавсумдаги тўртта ўйинда умумий ҳисобда мадридликларга 16 та гол уриб, ўз дарвозасидан еттита тўп ўтказиб юборган.

“Реал” ва “Барселона” ўртасидаги навбатдаги “эл-класико” 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!