“Барса” хўжайинлари “Сити” юлдузидан юз ўгирди
“Манчестер Сити”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Каталониянинг “Барселона” клубида давом эттиришни истамоқда.
Бу ҳақда Британия матбуоти хабар беряпти.
Силванинг манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Жорже Мендеш эҳтимолий трансфер бўйича каталонияликлар билан музокараларга киришганди.
Бироқ каталонияликлар Бернардуни ҳатто бепул имзолашни вариантини ҳам қабул қилгани йўқ. Чунки “Барселона”да трансферни Ла Лига қайдномасидан муваффақиятли рўйхатдан ўтказиш имкониятига ишонч йўқ.
Силванинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. Унинг агентлари футболчи хизматларини “Барселона”дан ташқари “Реал”га ҳам таклиф қилган эди. Бироқ мадридликлар ҳам бу ўйинчига қизиқиш билдиргани йўқ.
Фикрлар