“Барса” Холанд трансфери бўйича муҳим хабар тарқатди!

  • 03 Apr 19:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола билан музокара олиб борганидан бир неча кун ўтиб, “Барселона” раҳбарияти ёзда бу трансферни амалга оширмаслиги ҳақида хабар тарқатди.

Tecno

Маълум бўлишича, “Барселона” вакиллари музокара чоғида норвегиялик ҳужумчини келаси йилнинг ёзида 75 миллион еврога сотиб олишлари мумкинлигини билдирган. Чунки Холанднинг шартномасида махсус шарт бўлиб, бу банд 2022 йилнинг ёзида кучга киради ва унга кўра, норвегиялик ҳужумчини 75 миллион еврога трансфер қилиш имконияти белгилаб қўйилган.

Аввалроқ, “Реал” мутасаддилари каталонияликларни етарли маблағи бўлмай туриб, Холандга даъвогарлик қилаётгани ҳужумчи трансферининг нархи кўтарилишига сабаб бўлаётганидан норозилигини билдирганди.

Ўз навбатида, дортмундликлар ҳам келаси йили Холанд шартномасидаги банд кучга кирмасидан уни шу ёзда сотиб юбормоқчи. “Боруссия” тинимсиз гол ураётган 20 ёшли ҳужумчини 180 миллион еврога трансфер қилмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!