“Барса” яна тўрт юлдузини маош камайтирилишига кўндирмоқчи

“Барселона” молиявий инқироздан қутилиш мақсадида футболчиларнинг маошларини пасайтириш бўйича музокара олиб бормоқда. Куни кеча, Марк-Андре тер Штеген, Френки де Йонг, Жерар Пике ва Клеман Лангле клуб таклифини қабул қилганди.

Энди каталонияликлар Филиппе Коутиньо, Сержи Бускетс, Антуан Гризманн, Сержи Робертони маоши пасайтирилган битимни имзолашга кўндирмоқчи бўляпти.

Клуб хўжайинлари молиявий барқарорлик тикланганидан кейин бу футболчиларнинг маошини яна кўтаришга ваъда бермоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)