«Барса» янги футболчисини сотиб юборади
”Барселона” раҳбарияти нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай кўрсатаётган ўйиндан норози. Шунингдек, футболчининг юртдоши Люк Де Йонгнинг ҳар ўйинда ураётган голлари сабаб Хави Депайга эҳтиёж сезмаяпти.
Жамоага Ферран Торреснинг келгани ҳам нидерландиялик иқтидор учун салбий таъсир ўтказиши кутилмоқда.
Айни пайтда 27 ёшли футболчининг хизматига ”Ювентус”, ”Рома”, ”Ливерпуль”, МЮ каби клублар эҳтиёж сезмоқда.
Маълумот ўрнида, Мемфис Депай жорий мавсум Ла Лигадаги 16 ўйинда ўз номига 8 гол ва 2 ассист ёздириб қўйган.
Фикрлар