“Барса”: Ё бизни танла, ёки пулни!
“Барселона” раҳбарияти ёзда “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олинган Маркус Рэшфорднинг ўйинидан мамнун. Клуб 28 ёшли ҳужумчини тўлиқ сотиб олишни хоҳламоқда, деб хабар берди Sport.es сайти.
Бироқ бу трансфернинг амалга ошиши ҳужумчининг маош талабига боғлиқ бўлади. Ҳозир Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” билан тузган шартномаси асосида йилига тахминан 40 миллион евро миқдорида маблағ олади.
Аммо “Барселона” англиялик форвардга бунақа катта маош тўлай олмайди.
Клуб Рэшфорднинг маош талабини бажарадиган бўлса, клуб молиявий аҳволи яна муаммолар гирдобига кириб қолиши мумкин.
Шу боис, агар Маркус фаолиятини Каталония клубида давом эттиришни истаса, маошининг сезиларли даражада пасайишига розилик беришига тўғри келади.



Фикрлар