“Барса” ёзда шу футболчини қўлдан чиқарганига афсусланяпти

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ўтган ёзги трансфер даврида амалга ошмаган савдодан афсус чекаётгани маълум бўлди.

The Touchline нашри  хабар беришича, каталонияликлар агар ўтган ёзда Луис Диасни сотиб олганларида дунёдаги энг яхши ҳужум жамоасига айланишлари мумкин эди, деб ҳисоблашмоқда.

“Барселона” спорт директори Деку учун Диас ҳужумни кучайтиришдаги асосий вариант бўлган. Аммо Каталония клубидаги молиявий қийинчиликлар сабаб трансферни амалга ошира олмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил июль ойи охирида Луис Диас “Ливерпуль”дан Бундеслига чемпиони “Бавария”га ўтган эди. Матбуотда трансфер суммаси 70 миллион евро бўлгани ҳақида хабарлар чиққан.

Диас жорий мавсумда 36 та ўйинда 20 та гол урди ва жамоадошларига 17 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!