“Барса” юлдузи 100 миллион евролик трансферни барбод қилди
“Барселона” ёзги трансферлар даврида бир неча харидларни амалга оширганига қарамай, барибир молиявий қийинчиликларга дуч келди.
Каталонияликлар молиявий вазият туфайли айрим ўйинчиларини сотиб юборишга мажбур. Ёзда “Барселона”га зўр таклиф тушган эди.
Саудия Арабистони чемпиони “Ал-Ҳилол” каталонияликларнинг бразилиялик легионери Рафинья Диас учун 100 миллион евро бадал пули ваъда қилди. Бу таклиф “Барса” раҳбариятига маъқул келди.
Чунки Рафиньяни икки йил муқаддам 55 миллион еврога харид қилган клуб, бир неча маротаба уни сотиб юборишга уринганди.
Бу галги савдони Рафиньянинг ўзи бузди. Ҳужумкор футболчи янги бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остида ўйнаш учун Каталониядан кетишдан бош тортди. Оқибатда клуб 100 миллион евродан қуруқ қолди.
Фикрлар