“Барса” юлдузи футболдан кетиши кутиляпти
“Барселона”нинг асосий юлдузларидан Жерар Пике мавсум охирида катта футболдаги фаолиятини тугатиши мумкинлиги айтилмоқда.
Esport3 нашрининг хабар беришича, тажрибали ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача имзоланган. Бироқ, Пике бу битимни охиригача етказмаслиги мумкин.
Манбалар “Барселона” мутасаддилари унинг ўрнига кучли марказий ҳимоячи қидираётганини таъкидлаяпти. Пикенинг ўзи пул топиш учун тўп тепаётгани йўқ. Футболчи анча уддабурон бизнесмен ҳисобланади ва меҳмонхоналари тармоғидан тортиб, бир қатор катта лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Пике футболдан кетиб, бор эътиборини тижорий ишларига қаратмоқчилиги айтиляпти.
Жерар Пике 2008 йилдан бери Каталония суперклуби шарафини садоқат билан ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоанинг энг таъсири кучли ўйинчиларидан ҳисобланади.
Фикрлар