“Барса” юлдузи: Қадримга йиғлайман!

Жаҳон футболида энг кўп соврин эгаси ҳисобланган Дани Алвес “Барселона”ни ўзига қилган муносабатидан норози бўлиб, клуб раҳбариятини танқид қилди.

Маълумки, бразилиялик футболчи катта танаффусдан сўнг ўтган мавсум жамоага ёрдам бериш учун қайтиб келган ва арзимаган маош эвазига ўйнаган эди. Клуб мутасаддилари 39 ёшли ҳимоячи билан шартномани узайтирмади.

- Улар бу масалани мен билан юзма-юз муҳокама қилишлари мумкин эди. Қолишим керак бўлса, қолардим. Акси бўлса йўқ.

Биз бир ой кутишга мажбур бўлдик ва шундан сўнг керакмас эканимни айтишди, - деди Дани Алвес.

“Барселона”даги сўнгги мавсумида бразилиялик юдуз 15 марта майдонга тушиб, битта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Энди Алвес Мексика чемпионатида “Пумас” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!