“Барса” юлдузига нотўғри маслаҳат беришди

Охирги икки мавсумда кетма-кет икки марта оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Ансу Фати “Барселона” шифокорлари фаолиятидан норози эканини билдирди.

Фати январда “Атлетико” билан бўлган ўйинда иккинчи бор жароҳат олганида клуб шифокорлари унга операция қилдиришни таклиф этган.

Клуб доктори Рикард Пруну ва бош мураббий Хави футболчининг оиласи билан учрашувда ҳам ўйинчи жарроҳ амалиёти ўтказиши кераклигини айтилди.

Бироқ, Ансу Фати консерватив усулда даволанишни маъқул топди ва жароҳатидан жарроҳлик операциясисиз тиклана олди.

Ансу унга берилган маслаҳат нотўғри бўлганидан норози бўлмоқда. Агар 19 ёшли операция столига ётганида тикланиши учун узоқ муддат майдондан четда қолишига тўғри келарди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!