“Барса” юлдузини келган жойига қайтармоқчи
“Барселона”га “Атлетико”дан трансфер қилинган Антуан Гризманн яна Мадрид клубига қайтиши кутилмоқда.
Диего Симеони собиқ шогирдини ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича ўз жамоасига олиб келинишига рози. Айни пайтда чемпион жамоа тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. “Атлетико” яқинда “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влаховични трансфер қилмоқчи эди, бироқ италияликлар ўз тўпурарини 100 миллион еврога баҳолагани уларга оғирлик қилди.
“Барселона”нинг ўзи ҳам маош фондини пасайтириш мақсадида 30 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр. Гризманн Каталонияга келганидан бери ундан кутилган барқарор ўйин намойиш қила олмаяпти.
“Барселона” икки йил муқаддам 120 миллион еврога харид қилинган Гризманни 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар