"Барса"да ҳали бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган футболчидан клубдагилар мамнун
"Барселона" Войцех Шнесни билан шартномани узайтириши мумкин.
"Фаолиятини қайта тиклаган ва мавсум охиригача "Барселона" билан шартнома имзолаган польшалик дарвозабон ҳамон каталонияликлар сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Жароҳат олган Тер Штеген ўрнини айни дам Иньяки Пенья тўлдирмоқда.
Шу билан бирга, клуб польшаликнинг ўз ролига ёндашувидан мамнун, дея хабар берди "Marca" нашри. У ўз ролини яхши тушунади ва майдонга тушиш керак бўлса, қаттиқ ишлайди. Манбага кўра, дарвозабоннинг ўзи ишига нисбатан муносабати намунали.
"Шенсни ҳали ўйнамади. У келишидан мақсад мувозанат ва рақобатбардошликни таъминлаш эди. У кийиниш хонасида жуда позитив инсон ва доим яхши кайфият билан келади. Бу жамоадаги динамика учун муҳим. Биз унга эришганимиздан хурсандмиз", - деди Деку "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар