"Барса"да Мессининг рақамини ким олиши маълум бўлди (видео)

Хабарингиз бор, "Барселона" ўз афсонаси Лионель Месси билан хайрлашгандан кейин унинг рақами бўш турган эди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, янги мавсумда ушбу рақам остида ёш истеъдод Aнсу Фати ҳаракат қилади. Испаниялик вингер клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа таркибида 2019 йилда дебют қилган.

Маълумот учун, Месси каталонияликлар сафида 2004-2021 йиллар оралиғида ҳаракат қилган ва 6та "олтин тўп" эгасига айланган. Шунингдек, жамоа билан 4 бор Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!