"Барса"да ўйнаган дарвозабон Ла Лигага қайтмоқда
“Манчестер Сити” билан шартномаси якунланган 37 ёшли голкипер Клаудио Браво Испания чемпионатида тўп суради.
Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола тажрибали посбонни Ла Лигага кетишига қаршилик қилмайдиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, Клаудио Браво “Бетис” таклифини қабул қилган ва бу жамоа дарвозасини қўриқлаш истагида.
Якунланган мавсумда атиги тўртта учрашувда майдонга тушган Браво яқинда “Лидс”нинг тўрт йиллик шартномасига рад жавобини берган эди.
Фикрлар