“Барса”да ўйнаган футболчи Бразилияда порламоқда
Иккинчи ёшлиги бошланди
“Барселона”да юлдузли онларини ўтказган Дани Алвес Бразилия чемпионатида ҳам ўз маҳоратини намойиш этишни уддалаяпти.
37 ёшли ҳимоячи айни пайтда аниқ тўп узатиш бўйича “Сан-Пауло” жамоаси футболчилари орасида етакчилик қилмоқда. У ҳар бир учрашувда ўртача 7,38 та аниқ пас оширмоқда. Бу Бразилия чемпионатида бешинчи энг яхши кўрсаткич.
Алвес 2008-2016 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда у ватанига қайтиб кетган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар