"Барса"дан кетадиган яна бир футболчининг номи маълум бўлди

  • 7 ноябрь, 2020, 20:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ўтган мавсумда ижарада ишончли ўйин намойиш этган Карлес Аленьяни асосий жамоага қайтарган эди.

Tecno

Аленьяга асосий таркибда тўп суришга лойиқ эканини исботлаши учун имкон берилди. Бироқ, 22 ёшли ярим ҳимоячи машғулотларда бош мураббий Рональд Куманнинг ишончини қозона олмади.  Бунинг оқибатида Куман Карлесни Ла Лигада бирорта учрашувда майдонга туширгани йўқ.

Энди каталонияликлар Аленьяни қишки трансферлар вақтида ижарага бериб юборади. Ҳозирча, бу футболчини олишга “Тоттенхэм” ва “Милан” асосий давъогар бўлиб турибди.

Карлес Аленьянинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!