“Барса”дан кетмасам бўлмайди!

“Барселона”нинг бразилиялик легионери Рафинья Диас Каталония клубидаги биринчи мавсумидан сўнг, жамоасини алмаштиришга қарор қилди.

Sport нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи келаси мавсум захирада қолиб кетишидан хавотирда. У франциялик футболчи Усмон Дембелега ички рақобатни ютқазмоқда.

Бош мураббий Хави Эрнандес келаси мавсум ҳам асосан Дембелега ишонч билдириши айтилмоқда. Шу боис, Рафинья Диас ёзда ўзига бошқа клуб топади.

Табиийки, Рафинья даражасидаги футболчи ишсиз қолмайди. Унга Англия Премьер-лигасидан таклифлар бор. Хусусан, “Ньюкасл” ҳужумкор футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун харажатга тайёр.

“Барселона” Диасни ўтган йили ёзда “Лидс”дан 58 миллион еврога трансфер қилганди. Ўшанда Рафинья Каталонияга кетиш мақсадида “Челси”нинг таклифини рад этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!