"Барса"дан қайтгач Гризманн яйраб ўйнамоқда
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионати доирасидаги "Эльче"га қарши ўйинда (2:0) иккита голли узатмани амалга оширди.
Франциялик футболчи "Барса"дан қайтганидан сўнг жуда ҳам сермаҳсул натижалар қайд этмоқда. Жумладан, у "матрасчилар"нинг Ла Лигадаги сўнгги 11 голидан 8 тасида иштирок этди. Сўнгги 8 та учрашувда "гол+пас" тизимида 3+5 очкони жамғарди.
Мавсумдаги жами 15 ўйинда Гризманн 5 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Антуан ва унинг терма жамоадаги шериги Бензема ўртасидаги кескинлик ҳақида сўз борганди. Бунга асосий сабаб — жамоанинг Каримга кўпроқ эътибор қаратгани Антуанга ёқмаган.
Эслатиб ўтамиз, "уч ранглилар" ЖЧ финалида Аргентинага имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланди.
Фикрлар