“Барса”дан хафа бўлиб кетган юлдуз Мексикадан бошпана топди

“Барселона” тарихидаги энг кучли ҳимоячилардан бири Дани Алвес фаолиятини Мексиканинг “Пумас” жамоаси сафида давом эттирадиган бўлди.

Бразилиялик ўйинчи ўтган йили ёзда “Барселона”га ёрдам бериш учун келганди. Ўтган мавсумда 39 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 15 та учрашувда майдонга тушди.

Лекин Хави унга янги шартнома таклиф қилишни истамади ва Дани Алвес Каталониядан кетишга мажбур бўлди.

Алвеснинг “Пумас” билан тузган шартномаси муддати ва унинг молиявсий томонлари ошкор этилмади.

Дани Алвес жаҳон футболида энг кўп соврин қўлга киритган ўйинчи сифатида тарих саҳифаларидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!