“Барса”га бораман, деган юлдуз бошқа жамоани танлади

“Манчестер Сити”дан кетишни режалаштираётган Бернарду Силва “Барселона”га ўтиш фикридан қайтди.

Le Parisien нашрининг ёзишича, португалиялик футболчи янги жамоа бўйича бир қарорга келиб бўлган ва келаси мавсумни ПСЖ сафида бошламоқчи.

Ўз навбатида, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан 28 ёшли ўйинчини нима қилиб бўлса ҳам таркибда сақлаб қолишга чақирган.

Transfermarkt портали тажрибали ўйинчини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!