"Барса"га керак бўлмай қолган ҳимоячи Англия сари отланди

"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле жамоани тарк этишга розилик берди. 

"Catalunya Radio" нашри берган хабарга кўра, марказий ҳимоячи Хавининг келгуси мавсум учун режаларига киритилмаган. У "Тоттенхэм" клубига ижара асосида ўтиши мумкин. Айни вақтда "кўк-анорранглилар" бу борада Лондон жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда. 

Мураббий бир қатор ўйинчиларга янги жамоа топиш кераклигини айтган. Лангла ҳам шулар қаторида тилга олинган. 

Французнинг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади. У 2018 йилда каталонияликлар сафига келиб қўшилган ва 160 та учрашувда иштирок этган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!