“Барса”га керак бўлмай қолган юлдуз “Арсенал”га ўтишни истамади

“Барселона” раҳбарияти таркибни ёшартириш мақсадида жамоа сардори Серхи Роберто билан хайрлашишга қарор қилган.

Бу вазиятдан фойдаланиб қолишни кўзлаган “Арсенал” Серхи Робертони сўраб, каталонияликларга мурожаат қилди.

“Канонирлар” бош мураббийи Микель Артета 31 ёшли ҳимоячини январь ойидаёқ ўз жамоасида кўришни истаяпти ва унинг иқтидорини юқори баҳолаяпти.

Бироқ Роберто бу трансферга кўнмади. Тажрибали ўйинчи мавсумни “Барселона”да якунлашга қарор қилган.

Асосий таркибдаги жойини йўқотган Серхи Роберто “Барселона” мутасаддилари билан келажаги ҳақида гаплашиб олмоқчи. Агар унга имконият  берилмайдиган бўлса, ҳимоячи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга қаршилик қилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!