"Барса"га қарши ўйин олдидан "Реал"нинг 3 юлдузи жароҳат олди

Испания Ла Лигаси 29-турида "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Мазкур ўта муҳим ўйин олдидан мадридликлар етакчиси Карим Бензема жароҳат олди. Франциялик футболчи "Мальорка"га қарши учрашувнинг 85-дақиқасида оёқ мушакларида оғриқ сезди ва беллашувни давом эттиролмади.

Эътиборлиси, бош мураббий унинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдира олмади. Боиси, Карло Анчелотти бу вақтга қадар ўзгаришларнинг барчасини амалга ошириб улгурганди. Шунингдек, "эк-класико"ни Родриго ва Ферлан Менди ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Барселона" ўйини 20-дан 21 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!