“Барса”ни ёмон кўриб қолган “Мессиньо” бошқа клуб танлади
“Барселона” 2024 йилнинг январида Бразилия футболи тарбияланувчиси Витор Рокени ўз сафига қўшиб олганидан кейин унга етарлича ўйин амалиёти бермади.
Бу ҳолат яна бир бразилиялик футболчи Эставио Виллианнинг танловига таъсир қилди. “Мессиньо” лақаби билан ном қозонган футболчи каталонияликлар Витор Рокени ўйнатмаганидан кейин бу жамоага бормасликка қарор қилди.
“Мессиньо”нинг бу фикрга келишига агентлари ҳам таъсир ўтказди. Чунки улар Витор Рокенинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилмоқда.
Sport Witness нашрининг маълум қилишича, Эставио Виллиан “Челси” таклифини танлаган. Бу трансфер “аристократлар”га умумий ҳисобда 65 миллион евро атрофида тушиши айтилмоқда.
Фикрлар