“Барса”нинг 10 йиллик шартномасини тан олмаган футболчи ким?
Бугунги кунда “Ноттингем Форест” шарафини ҳимоя қилаётган Жон Босток ўз вақтида “Барселона”дан 2006 йилда 10 йиллик шартнома олгани ҳақида гапириб берди.
- 14 ёшлигимда “Барселона” менга 10 йиллик шартнома таклиф қилди. Ўша пайтлар Роналдиньо менинг кумирим эди. У менга ўзи имзолаган плакатни ҳам юборган. Уни ҳамон уйда сақлайман. Мен таклифни қабул қилмай, Англияда қолгандим. Мен ҳам дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишни ва Роналдиньога ўхшаб “Олтин тўп”ни қўлга киритишни орзу қулардим. Афсуски, мен юқори даражада кўтарила олмадим, - дейди Босток.
“Барселона” таклифини рад этган ёш футболчи 2008 йилда “Тоттенхэм” таркибига қўшилди. Лондонликлар уни “Халл Сити”, “Шеффилд Юнайтед”, “Суиндон” ва “Торонто” каби жамоаларга ижарага берди. 2013 йилда Босток “Антверпен”га жўнаб кетганди.
Фикрлар