
“Барса”нинг 18 яшар ўйинчиси Роналдунинг ёнига бормади
“Барселон”нинг 18 ёшли футболчиси Марк Берналь ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириш имконига эга бўлгани хабар қилинди.
Журналист Габриэль Санснинг маълум қилишича, ёзда каталонияликларнинг истеъдодли ўйинчисини “Челси” ва “Ан-Наср” ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган.
Манбага кўра, лондонликлар Марк Бернални тажриба ва малака ошириши учун аввал “Страсбург”га ижарага беришни режалаштирган.
Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср” эса, Маркнинг ёш эканига қарамай, асосий таркибдан жой берилишини кафолатлаган. Бундан ташқари, Саудия Арабистони клуби яхши маош ҳам таклиф қилган.
Шунга қарамай, Марк Берналь “Барселона”да қолишга қарор қилди. Бу ўйинчи оғир жароҳат туфайли бир йил даволанди. Энди у спорт формасини тиклаб, Ханс-Дитер Флик жамоасининг асосий таркибига киришга ҳаракат қилади.
Фикрлар