«Барса»нинг кўринмас қаҳрамони (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

«Барса» бош мураббийи учун ҳам у ортиқ муҳим футболчи ҳисобланмайди. «Барселона»нинг «Камп Ноу»да «Сельта»ни 2-0 ҳисобида мағлуб этиб янги йилга Ла Лига пешқадами сифатида кириб бормоқда ва энг яқин таъқибчисидан уч очко илгарилаб кетиши туфайли каталонияликлар бу мавсумда ҳам чемпионликни муносиб ҳимоя қилишлари ойдинлашиб бормоқда.

Бундай натижаларга ким сабабчи? Эҳтимол ўзининг Ла Лигадаги еттинчи голини урган Усмон Дембелеми? Ёки кўплаб голли узатмаларни амалга оширган Хорди Альбадир? 10-рақамли футболкада ўйнайдиган аргентиналик «кичик афсунгар» ҳам мавсумни юқори савияда ўтказмоқда. Аммо ҳеч ким «Барса»нинг ўйинини қуришда катта меҳнат қиладиган, жамоадошларига муҳим узатмаларни берадиган 4-рақам эгаси ҳақида кўп ёзмайди.

Ла Лиганинг жорий мавсумида 15 ўйин ўтказган хорватиялик ярим ҳимоячи ўзининг жонкуярлиги ва «қора меҳнат»ни бажариши туфайли жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

2018-йил у учун ҳам анча омадли бўлди. Лука Модрич Хорватия термаси билан Россияда бўлиб ўтган Мундиалда финалгача чиққани ва клубда ЕЧЛ бош совринига эга чиқиб «Олтин тўп»ни олганига қарамай, Хорватия терма жамоаси муваффақиятида Ракитичнинг ҳам ўрни бор эди.

Эслатиш жоизки, айнан Ракитичнинг Дания дарвозасига совуққон тарзда пеналтидан гол уриши термасини чорак финалга чиқишига сабабчи бўлганди. Кейинчи босқичда Россияга қарши навбатдаги чиройли ўйинини кўрсатгач Хорватия турнирнинг ярим финалига йўл олди. Русларга қарши у нафақат ажойиб узатмалар, ажойиб ҳаракатлар кўрсатди. Балки у бундан ортиқроқ кўламдаги ишни бажарди.

Якунда Модрич шарафга буркалди. «Барселона»да эса бошқалар олдинги сафда кўрсатилди.

Каталонияликларда Эрнесто Вальверденинг “сариқ сочли жангчи”нинг нақадар муҳим футболчи эканлигини тасдиқлаши ҳам ўринли. Серхио Бускетс билан Ракитич «Барселона»нинг бошқа ярим ҳимоячилари орасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.

Қирол Кубоги доирасида «Культурал Леонеса»га қарши жавоб ўйинида хорватиялик футболчининг туширилиши ярим захира футболчиларида таркиб топган жамоадошларга ишонч бағишлаганини Вальверденинг ўзи ҳам таъкидлади.

Ракитичнинг «Барселона» сафида алмаштириб бўлмас камёб футболчидан бири эканлиги кўп нарсани англатади. Таркибда айниқса, Месси, Бускетс ёки Пике каби анча номдор шахслар борлиги, Филиппе Коутиньо, Артуро Видаль ёки етишиб чиқаётган ёш юлдуз Артурлар орасида бундай шарафга эришиш муҳим ютуқ. Ракитич мана шундай футболчилар ичида ўз ўрнини йўқотмай келмоқда.

Бу мавсумда у ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнаш билан бирга ярим ҳимоянинг чап қанотида, таянч ярим ҳимоясида, зарур ҳолларда ҳимоя марказида ҳам кўмакчи бўлди.

Унинг борлиги каталонияликларга ҳимояланишни осонлаштириб беради. Чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаш назарий жиҳатдан унга таниш нуқта ҳисобланмайди. Хорватиялик футболчи шунга қарамай Вальверденинг талабларини бажармоқда.

Ярим ҳимояда мувозанатни сақлашда унинг борлиги Альба ва Дембелега кўпроқ ҳужумдаги масалаларни ҳал қилишига шароит яратиб бермоқда. Унинг керакли позицияни танлаш қобилияти ҳам жамоаси жонига оро кирмоқда. Бускетс биринчи пасни узатишда рақиб қуршовида қолиб кетган тақдирда қаҳрамонимиз таянч зонасигача қайтмоқда ва каталониялик ҳамкасбига ёрдам бермоқда. Ундай футболчининг «Барселона»да борлиги бу катта ютуқ ҳисобланади. Қаттиқ меҳнат қилишига қарамай у ҳамон жаҳон футболининг «энг қадрланмаган» ярим ҳимоячиси мақомида қолмоқда. Эҳтимол у ҳам бир кун келиб Модрич каби тенгсиз футболчига айланар...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
27/12/2018 19:47
Барсани куринмас кахрамони - бу Бускетс.