“Барса”нинг уриниши зое кетди

“Барселона” раҳбарияти пандемия туфайли юзага келган молиявий инқироз вақтида футболчиларнинг маошларини камайтириш борасида ўтказилган музокараларда келишувга эришила олмаганини расман маълум қилди.

- Бир неча кун давом этган мураккаб музокаралардан кейин томонлар ўзаро бир тўхтамга кела олмади.

Клуб раҳбарияти пандемия туфайли вужудга келган молиявий инқироздан чиқин учуш шундай йўл тутишга мажбур бўлмоқда. Жорий мавсумда пандемия туфайли клубнинг даромадлари 300 миллион евродан ортиқ суммага қисқаради. Бу жараёнда маошларни қисқартириш орқали 191 миллион еврони тежаш кўзда тутилган.

Томонлар бу борада якуний қарорга келиш учун 23 ноябрда яна музокарага киришади, - дейилади клуб баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!