"Барса"нинг "Хетафе"га қарши баҳс учун қайдномаси маълум. Месси ва Фати ўйнамайдими?

Ла Лиганинг 7-турида "Барселона" "Хетафеъга қарши беллашув ўтказади. Ушбу учрашув учун "кўк-анорранглилар"нинг қайдномаси эълон қилинди.

Қайдномадан жой олган футболчилар рўйхати: Марк-Андре тер Штеген, Нелсон Семеду, Жерар Пике, Иван Ракитич, Сержи Роберто, Жан-Клер Тодибо, Артур, Луис Суарес, Усман Дембеле, Нето, Клеман Лангле, Мусса Ваге, Антуан Гризманн, Карлес Аленья, Серхио Бускетс, Френки де Йонг, Артуро Видаль, Хуниор Фирпо, Карлес Перес.

Жамоа ҳужумчиси Лионель Месси жароҳати туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш этаётган Анссумане Фати ҳам тиззаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани туфайли баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!